Молдова миллий терма жамоаси ва Молдованинг «Зимбру» клуби шарафини ҳимоя қилган яримҳимоячиАндрей Кожокарь энди ўз фаолиятини Тошкентнинг «Локомотив» клубида давом эттиради.
Кожокарь профессионал фаолиятини Молдованинг «Зимбру» клубидан бошлаган. 2005-2009 йиллар «Зимбру», 2009 йил Латвиянинг «Металлург», 2009-2010 йиллари Молдовага қайтиб «ЦСКА-Кишинёв», 2010-2013 «Дачия», 2013 йил эса яна «Зимбру» шарфинини ҳимоя қилган ва «Зимбру»нинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилган. Молдова терма жамоаси сафида 8 та учрашувда майдонга тушиб бир марта рақиб дарвозасини ишғол этган.